Осиё кубоги-U23. Ўзбекистон турнирни ғалаба билан бошлади

Улашиш:

Осиё кубоги-U23 турнири 1-тури доирасида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Туркманистонга қарши тўп сурди.

«Пахтакор» стадионидаги 15 мингдан ортиқ томошабин қўллаб-қувватлаши остида ўтган ўйинда Темур Кападзе шогирдлари 75-дақиқада ўн бир метрлик жаримадан киритилган гол эвазига ғалаба қозонишди. Туркманистонлик ҳимоячи ўз жарима майдонида тўпни қўл билан ўйнагач, суриялик бош ҳакам белгилаган пенальтини Улуғбек Ҳошимов голга айлантирди.

Осиё кубоги-U23. 1-тур

1 июнь (чоршанба)

Ўзбекистон U23 — Туркманистон U23 — 1:0

Гол: Улуғбек Ҳошимов, 75 пенальтидан.

Ғалабадан сўнг Ўзбекистон «А» гуруҳида 3 очко билан 1-ўринга кўтарилди.

Бугун, 1 июндан Тошкент ва Қаршидаги учрашувлар билан Ўзбекистонда 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилганди.

«А» гуруҳи

«Бунёдкор» стадионида Эрон ва Қатар футболчилари тўқнашди. Ўйиннинг охирида урилган голлар (қатарликлар 87-дақиқа), (эронликлар 90-дақиқа) дурангга олиб келди — 1:1.

«В» гуруҳи

Қаршидаги баҳсда Австралия Кувайтни мағлубиятга учратди — 2:0.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.