Автомашиналик бўлиш жуда осон, фақат кредит қарзи...

Улашиш:

Бугун шахсий автомобилга эга бўлиш жуда осон. Бошланғич тўлов тўланса бас. Тижорат банклари жисмоний шахсларга жуда ҳам қулай шартларда автомашина тақдим этишади. Афсуски автокредит фоиз тўловларини ҳамма мижозлар ҳам ўз вақтида тўлай олишмайди. Натижада кредит шартномаси шартлари бузилгач банклар судга мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Фуқаролик ишлари буйича Жиззах туманлараро судининг 
10.12.2021 йил кунги ижро хужжатига асосан қарздор О.Д ҳисобидан ундирувчи АТБ Микрокредитбанк фойдасига 25 млн сўм кредит қарзи ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб бориш жараёнида  қарздорга 3 кунлик муҳлат берилиб, қарз тўланмаган тақдирда ундирув мол-мулкка қаратишлилиги тўғрисида огоҳлантирилди. 16.01.2022 йил куни қарздор О.Д.га тегишли бўлган автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилди.

 

Ш.Муродов – давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.