Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Улашиш:

Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Мамлакатимиз мезбонлигида ўтган Осиё кубоги U20 турнири финалида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Ироқни мағлуб этиб, қитъа чемпионига айланди.

Ҳал қилувчи баҳсда Равшан Ҳайдаров шогирдларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга шахсан мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрган эди.

Қизиқарли ва курашларга бой ўтган тўқнашувнинг 72-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев томонидан ишланган пенальтини Умарали Раҳмоналиев голга айлантириб стадионни ларзага келтирди – 1:0. Бу якуний натижага айланди. 


Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпионига айланди. 

Ироққа қарши финалдаги ғалаба билан Ўзбекистон ўзига хос требл қайд этди– уч хил ёш тоифасида Осиё чемпиони бўлди. Вакилларимиз бунгача 2012 йил ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, 2018 йил Хитойда Равшан Ҳайдаров қўл остида Осиё кубоги U23 ғолибига айланганди. Бугунги ғалаба Ҳайдаровга олтин дубль, Ўзбекистонга эса треблни келтирди. Бунгача Осиёда фақатгина 4 жамоа – Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони ва Ироқ бундай натижага эриша олганди.

Осиё кубоги U20. Финал
18 март (шанба)
Ўзбекистон U20 – Ироқ U20 – 1:0
Ҳакам: Муҳаммад Назми (Малайзия)
Гол: Умарали Раҳмоналиев, 72 пенальтидан.
Ўзбекистон U20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрўзбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев, 13.Зафармурод Абдураҳматов (2.Иззатулло Пўлатов, 83), 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов, 22.Шерзод Эсанов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 60), 23.Асадбек Жўрабоев (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 60).
Ироқ U20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Қадим Раъад Ҳотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим, 6.Адам Толиб, 9.Мустафо Қобил (11.Ашар Али, 77), 10.Абдулқодир Айюб, 16.Али Жассим, 18.Али Содиқ, 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим (7. Муҳаммад Жамиил, 80).

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.