Чайқовчиларнинг даври келди. Мамлакат бозорлари ва дўконларида шахар нархи ошмоқда

Улашиш:

Чайқовчилар Россия ва Украинадаги инқирозли вазиятдан фойдаланиб, Ўзбекистонда шахар нархини оширишмоқда. Бунга одамларнинг ўзи ҳам “ҳисса” қўшмоқда. Кўпчилик нафақат шакар, балким ун ва кунгабоқар ёғини оммавий равишда сотиб   олмоқда. 

Нархларга нима бўлаяпти ўзи?

“Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятида   мавжуд маълумотларга кўра, бугунги кунда шакар нархи 8 минг сўм ва ундан ҳам ортиқ бўлмоқда. Ҳаммаси сотувчиларнинг иштаҳасига боғлиқ. Айрим дўкон ва бозорларда меъёр жорий қилинган бўлиб, бир кишига икки килограммдан сотилмоқда.

Шакар нархлари

  • Аския бозор – 1 кг 8 000 сўм, бир кишига 2 килограммдан, навбат;

  • Кеча “Havas”да – 2 кг 18200 сўм;

  • “Макро”да – бир кишига 5 кг, 2 кг –18990 сўм;

  • Новомосковскаядаги "Гастроном"да –1 кг 10 000 сўм:

  • Кеча "Ипак йўли маркет"да – 2 кг 20 000 сўм;

  • “Яланғоч” мавзеси –1 кг 11000 сўм;

  • Сергелидаги "Корзинка.уз" –900 грамми 9990 сўм;

  • Кеча эрталаб "Теген"да – 11490 сўм, кечқурун шакар йўқ эди;

  • Кеча кечқурун Чирчиқда – 1 кг 12500 сўм;

  • Ангрендаги “Fresh” спуермаркети – 1 кг 13390 сўм;

  • “Экобозор”да – 1 кг 14 000 сўм;

  • Олмалиқ – 1 кг 17000 сўм.

Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, яқин келажакда қандолат маҳсулотлари нархи жиддий ошади. Бундан ташқари, сотувчиларнинг айтишича, шакар нархи 15 минг сўмгача кўтарилиши мумкин.

Ҳукумат қандай фикрда?

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг билдиришича, хавотирга асос йўқ, чунки Россия ва Украинадан шакар етказиб беришдаги узилишлар Ўзбекистоннинг ички бозорига деярли таъсир қилмайди. Статистик маълумотларга кўра, ушбу мамлакатлардан Ўзбекистонга шакарнинг атиги 2 фоизи импорт қилинади.

Ангрен ва Хоразмдаги маҳаллий заводлар шакар хом-ашёсини Бразилиядан сотиб олади. 2022 йилда Ўзбекистонда 600 минг тонна шакар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Чайқовчиликни камайтириш учун биржада кунлик шакар сотиш ҳажми 30 фоизга оширилган, ҳар-бир харидорга эса 20 тонна маҳсулот берилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.