Муҳаммад Салоҳ «Барселона»га текинга ўтади

Улашиш:

«Ливерпул»нинг мисрлик футболчиси Муҳаммад Салоҳ келгуси йил ёзидан фаолиятини Испаниянинг «Барселона»сида давом эттирмоқчи. Салоҳ каталониялар сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

«Mirror» хабар беришича, 29 ёшли футболчи «Барселона» вакиллари билан келишиб олган, шу боис «Ливерпул» билан шартномасини узайтиришни пайсалга соляпти. Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача тузилган. 

Салоҳнинг ҳозирги трансфер қийматини Transfermarkt €100 млн.га баҳолаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.