Муҳаммад Салоҳ барча миш-мишларга нуқта қўйди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

«Ливерпуль» жамоаси футболчиси Муҳаммад Салоҳ клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаган ва ўзи ҳақидаги барча миш-мишларга нуқта қўйган.

«Мен бу клубда совринларни ютиб, хурсанд бўламан. Менимча, биз барча мусобақаларда курашиш учун яхши ҳолатдамиз. Шунчаки қаттиқ меҳнат қилиш, ижобий ўйлаш ва ғалабалар сари олға юришимиз керак», деган Салоҳ.

30 ёшли Муҳаммад Салоҳнинг шартнома муддати ҳозирча очиқланмаган. У 2017 йилда мерсисайдликларга қўшилган бўлиб, 2019 йилда ЕЧЛ ғолиби, 2020 йилда Англия чемпиони, 2022 йилда Англия кубоги соҳиби, 2019 йилда УЕФА суперкубоги соҳиби бўлган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг