Телефон рақамингизни ўзгартирганда эътиборли бўлинг! (видео)

Улашиш:

Aгар сиз мобил рақамингизни янгилашга ва эски рақамингиздан воз кечишга қарор қилган бўлсангиз, биринчи навбатда ONE ID тизимига уланган рақамингизни ўзгартиришни унутманг!

Нима учун бу жуда муҳим?  

ONE ID тизими билан боғланган рақамни ўзгартириш шахсий маълумотларингизни ҳимоялашга, шунингдек, турли ҳисобларингизга рухсатсиз киришларнинг олдини олишга ёрдам беради. 

Шу билан биргаликда, my.gov.uz орқали турли ҳабарномалар, тўлов учун ҳисоблар Сизнинг телефон рақамингизга жўнатилади. 

Aхир, ҳозирда барчамиз муҳим маълумотларни турли иловаларда, ижтимоий тармоқларда, банк тизимларида ва бошқа хизматларда сақлаймиз. Бу маълумотларнинг хавфсизлиги ҳар биримиз учун долзарб.

Шахсий маълумотларингиз хавфсизлиги аввало ўз қўлингизда эканлигини унутманг, масъулиятли бўлинг! 

Телефон рақамини аллақачон ўзгартириб, ONE ID тизимига кирувчи паролни унутган бўлсангиз @idegovuzbek telegram профили орқали сўров юборишингиз мумкин, тизим мутахассислари мутлақо бепул тарзда амалий ёрдам кўрсатишади.

ONE ID тизимига боғланган рақамни ўзгартириш тартиби билан қуйидаги видеоқўлланма орқали танишинг:

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.