Пора олгани айтилган ЙПХ инспектори қочиб кетди (видео)

Чоп этиш

Ижтимоий тармоқларда Қува туманида ЙПХ инспектори пора олгани учун қочгани тасвирланган видео тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Қува туман ИИБга ЙПХ  инспектори И.К нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ лар томонидан ариза келиб тушган. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб прокуратура органларига тақдим қилинган.

Ҳозирда теговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий муносабатда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив