Ёз фаслида саломатлик учун 7 та муҳим тавсия

Улашиш:

Ёз – қуёш, таътил ва янгиланиш фасли. Аммо иссиқ об-ҳаво саломатликка жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, бу фаслда баъзи қоидаларга амал қилиш жуда муҳим.

1. Фақат тоза овқат ва ичимликлар истеъмол қилинг
Иссиқда озиқ-овқат тез бузилади. Бозор ёки кўчада сотиладиган уй шароитида тайёрланган таомлар, айрон, ўрик шарбати каби маҳсулотлардан сақланинг. Мева-сабзавотларни яхшилаб ювинг, гўшт ва сут маҳсулотларини фақат совутгичда сақланг.

2. Сузиш ҳавзаларига эътибор беринг
Ифлос сувда чўмилиш турли вирусли ва тери касалликларини келтириб чиқаради. Фақат махсус тоза ва дезинфекцияланган сунъий сузиш ҳавзаларида сузинг. Шахсий сочиқ ва кийимларингизни бошқаларники билан алмаштирманг.

3. Қўл гигиенасига риоя қилинг
Тез-тез қўл ювиш – оддий, аммо жуда самарали одат. Таомланишдан олдин ва кейин, кўчадан келганда, жамоат ҳожатхоналари ёки умумий жойларда бўлгандан сўнг совун ва антисептик воситалардан фойдаланинг.

4. Душ қабул қилишни унутманг
Жазирама кунларда терлаш орқали терида бактериялар кўпайиши мумкин. Шунинг учун тез-тез илиқ душ қабул қилиш нафақат ҳуштаъмлик, балки саломатлик учун ҳам фойдали.

5. Етарли даражада сув ичинг
Иссиқда организм кўпроқ суюқлик талаб қилади. Қайнатилган ёки фильтрланган тоза сув истеъмол қилинг. Ширин, газли ичимликлардан эса иложи борича сақланинг.

6. Уй ва иш жойини тоза сақланг
Ҳаво алмаштириб туринг, чанг ва намликни назорат қилинг. Эшик тутқичлари, дастурхон, стол-стуллар каби тез ифлосланадиган жойларни мунтазам дезинфекция қилиб туринг.

7. Кондиционер ва вентиляторлардан тўғри фойдаланинг
Хонадаги ҳаво тоза ва салқин бўлиши керак. Лекин ҳавони тўғри йўналтириш, шамолдан эҳтиёт бўлиш зарур. Ортиқча совуқ ҳаво ҳам турли муаммоларни келтириши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.