Энергетика вазирлиги газ ва электр энергиясини тежашга оид фактларни эълон қила бошлади. Вазирликнинг таъкидлашича, булар тавсиялар эмас, балки шунчаки фактлардир

Улашиш:

Энергетика вазирлиги газ ва электр энергиясини тежашга оид фактларни эълон қила бошлаган. Вазирликнинг таъкидлашича, булар тавсиялар эмас, балки шунчаки фактлардир.  

Энергетика вазирлиги мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, “ифлосланган идишлар овқат пишириш учун 4-6 баравар кўпроқ газ талаб қилади. Шунинг учун овқат тайёрланадиган идишлар тоза ва куйдирилмаган бўлиши керак” экан.

Бундан ташқари, вазирлик маълумотларига кўра, идишларнинг деформацияланган туб қисми 50 фоизгача газнинг ортиқча сарфланишига олиб келаркан.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, кутиш режимида бўлган маиший техника тармоқдан бутунлай узилиб қўйилиш керак.

“Кутиш режимида бўлган телевизор, аудио тизим, магнитофон ва бошқа қурилмалар соатига ўртача 10 ватт ва ойига 7,3 квт/соат истеъмол қилади. Уларни тармоқдан бутунлай узиб қўйиш керак", - дея қайд этди вазирлик.

Эслатиб ўтамизки, яқин вақт ичида Ўзбекистонда электр ва газ учун ижтимоий меъёр жорий этилади. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур меъёр бир ой ичида   етарли бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.