Марҳамат тумани ИИБ ва МИБ бошлиқлари муштлашди

Марҳамат тумани ИИБ ва МИБ бошлиқлари муштлашди

Ижтимоий тармоқларда Марҳамат туманида туман ҳокими Бобур Йўлдошев кўзи ўнгида туман ИИБ бошлиғи ва туман МИБ бошлиғи ўзаро муштлашгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ҳолат бўйича муносабат берган. Аниқланишича, 11 июнь куни туман ҳокими Б.Йўлдошев Марҳамат туманида саноат корхоналари учун мўлжалланган янги саноат зонаси ҳудудида аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул ташкил этган.

Сайёр қабул жараёнида туман ИИБ ва Бюронинг Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўртасида тушунмовчилик юзага келган ва тадбир якунига қадар ўзаро келишиб олишгани айтилган.