«Тепада Худо турибди, қўрқинглар». Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъули ЙПХ инспекторларини инсофга чақирди

Улашиш:

Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Элнур Абраев вилоятда фаолият юритувчи ЙПХ инспекторларига мурожаат қилиб, айланма йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни ноҳақ айблаб, уларга маъмурий баённома тузишни бас қилишлари кераклиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда автоблогер Мақсуд Музаффаровнинг Telegram-каналида маълум қилинган.

«Айланма йўлда хизмат қиляпсиз, у ерда 2.4 йўл белгиси (йўл беринг) қўйилган. У ерда 2.5. (тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган) ёки 2.6. (рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги) белгиси йўқ. Айланма йўлда бу йўлга кирган транспорт воситасига йўл берилиши керак. Йўл берсин, дегани бу тўхтасин, дегани эмас. Ҳайдовчи бу йўлда бошқа бир машинага халал бермаган ҳолда бир хил ҳаракатланиб бориши мумкин. Унинг йўналиши ўзгариши ёки кескин тўхташига мажбур қилмаяптими, биз унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиролмаймиз. Тепада Худо турибди, қўрқинглар», — дейди Элнур Абраев ЙПХ инспекторларига мурожаат қилар экан.

Масъулнинг қўшимча қилишича, айни пайтда ЙПХ инспекторларига маъмурий баённома тузиш бўйича режа берилмаган.

«Сизлардан ҳозир протокол сўралаётгани йўқ. Мана шунча протокол тузасан дейилаётгани йўқ. Айланма йўлда туриб олиб, сал нарида светофор ишламай, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг тартибсиз ҳаракати юзага келган пайтда Сиз айланма йўлда туриб олиб, келган машина ҳайдовчисига туҳмат қилиб, протокол тузишни бас қилинг», — дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.