Самарқандда икки яшар қизини сотмоқчи бўлган аёл қарийб 5 йилга қамалди

Улашиш:

Самарқандда 29 ёшли аёл икки яшар қизини 5000 долларга сотишга урингани учун озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетаси хабар қилмоқда.

У 1500 долларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган. Пулнинг қолгани қисмини боланинг ҳужжатлари тайёр бўлганидан кейин олиши керак экан.

Суд уни Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3 қисми "а" банди бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топган.

Прокуратура унга 7 йиллик қамоқ жазосини тайинлашни сўраган, суд аёлни тўрт йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум этишга қарор қилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.