Ўзбекистонда синов режимида шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID мобил тизими ишга туширилди

Улашиш:

Ўзбекистонда давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш ва тасдиқлаш учун синов режимида янги Моbile ID модули ишга туширилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Эндиликда ушбу модуль ёрдамида фуқаролар ўз мобиль телефони рақами орқали рўйхатдан ўтишлари ва электрон рақамли имзосиз барча турдаги давлат хизматларидан (молиявий ташқари) фойдаланишлари мумкин.

Бунинг учун MyGov мобиль иловасини смартфонга юклаб олиш керак. MyGov иловаси (GooglePlay и AppStore) орқали рўйхатдан ўтиш бепул.

Бундай янгилик давлат хизматлари, ҳуқуқий соҳа, шунингдек ҳаётнинг бошқа кўплаб соҳалари билан ишлашни соддалаштиради. Унинг жорий қилиниши натижасида ўзбекистонликларга ўзи билан паспортни олиб юриш эҳтиёжи йўқолади. Оддий қилиб айтганда, фуқаролар паспорт ва электрон рақамли имзони тақдим этмасдан ҳам давлат хизматларини олишлари мумкин бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.