Нукусда уйида фоҳишахона ташкил қилган фуқаро қўлга олинди

Улашиш:

 Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати / Иллюстратив

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида А.Б. вақтинчалик яшаб келаётган уйида М.А ва М.Б.ларга 50 минг сўм эвазига уларнинг жинсий алоқада бўлиши учун шароит яратиб бергани аниқланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди судьяси ёрдамчиси А.Косбергенова хабар берди.

Қайд этилишича, А.Б.га Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг ҳукмига асосан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисмида (ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган) назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб тегишли жазо тайинланган.

Шунингдек, суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, тарафларнинг музокоралари, судланувчининг сўзлари тингланиб, Жиноят кодексининг 55-56-моддаларида кўрсатилган ишдаги жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва оқибатларини инобатга олиб, айбланаётган модда санкцияси доирасида 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаш белгиланган.

Аввалроқ Андижон шаҳрида яшовчи К.Г. (аёл) ижарада яшовчи уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланганди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.