Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли аёл қўлга олинди

Улашиш:

Бухоро вилояти Жондор туманида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 
Маълум қилинишича, ҳолат Жондор тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Туманнинг Зарафшон маҳалласида яшовчи, 60 ёшли аёл ўз уйида 50 000 сўм эвазига аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилган.

Ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда уйида фоҳишахона ташкил қилган 35 ёшли аёл ушлангани ва Самарқандда уйида фоҳишахона ташкил қилган эркакка суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.