Жиззах вилояти ҳокими участкалари олиб қўйилган шахслар учун миллиардлаб пул ажратди

Улашиш:

Зомин тумани аэропорти реконструкция қилинаётгани муносабати аҳолидан ер участкалари олиб қўйилган.


Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг "Вилоятда жамият ва давлат манфаатлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича" қарори эълон қилинди.

Унда Зомин тумани аэропорти реконструкция қилинаётгани муносабати билан олиб қўйилган ер участкалари сабаб етказилган зарар учун 12 млрд. сўм ажратиш бўйича маълумот берилган.

Қарорга кўра, ер участкаларини олиб қўйиш сабаб жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғармадан 3,5 млрд. сўм ажратилиши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари А.Мустанов зиммасига юклатилган.

 


2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.