Расман! Ўзбекистонда жаҳон чемпионати ўтказилади

Чоп этиш

Ўзбекистон 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ФИФА миқёсидаги бир қатор мусобақалар, хусусан, футзал ва футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларига мезбон мамлакатларни белгилаш масалалари ўрин олди.

Эътиборли жиҳати, 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, юртимиз ФИФА тасарруфидаги Жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади", - дейилади ташкилот хабарида.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив