Машинанинг техник хусусиятларининг муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

  • 1,2 ҳажмли, айланма ҳаракатда 190 Nm ва 132 от кучи қувватига эга замонавий уч цилиндрли CSS Prime турбомотор;
  • 6-поғонали автоматик узатмалар қутиси;
  • аралаш циклда тежамкор ёқилғи сарфи 6.9 л/100 км, шаҳар ташқарисидаги йўлда ҳаракатланиш- 5.6 л/100 км;

Хавфсизликни таъминлаш тизими:

  • паст тезликда автоматик тормозлаш;
  • кўриниши чекланган жойлар мониторинги;
  • фаол фавқулодда тормозлаш;
  • олдинда турган тўсиқлар ҳақида огоҳлантириш;
  • фронтал тўқнашув ҳақида огоҳлантириш;
  • 6 та хавфсизлик ёстиқчалари.

Қулайлик:

  • ярим автомат (параллель ва перпендикуляр) тўхташ тизими;
  • ҳароратни автоматик назорат қилувчи тизим (климат контроль);
  • круиз-контроль;
  • ақлли калит (смарт кей) ва двигателни ишга тушириш;
  • чарм қопламали 3 спицали руль;
  • ёмғир датчиги;
  • эко-чармдан ўриндиқлар қопламалари;
  • симсиз зарядлаш;
  • 8 дюймли сенсор дисплейга эга мультимедиа тизими (Apple CarPlay ва Android Auto);
  • тўлиқ светодиод оптикаси ва LED орқа габарит чироқлар.

2023 йилдан бошлаб Chevrolet Tracker қўшимча опциялар: ташқи ойналарни иситиш тизими, олд ўриндиқларни иситиш, ойна тозалагич (дворник) атрофини иситиш, иккинчи орқа қатор ўриндиқлари иситиш тизими, электр механизмга эга ҳайдовчи ўриндиғи, руль иситиш тизими, ҳимоя картери ва «Redline» пакетида тақдим этилади.