100 доллар ўрнига 10,5 миллион доллар жўнатишса нима қилардингиз?..

Улашиш:

Жаҳондаги энг йирик криптовалюта биржаларидан саналган Crypto.com Мелбурн (Австралия)да яшовчи аёл мижозга $100 ўрнига $10,5 млн атрофидаги пулни жўнатди.

Жуда катта пул. Бироқ хато ўтгани 7 ойдан сўнг, аудиторлик текширувида аниқланди. Бу орада аёл пулларни нақдлаштиришга, шаҳар чеккасида ўзига $1,35 миллионга уй сотиб олишга, яна битта уйни қариндошига олиб беришга, қолган пулларни шахсий ҳисоб-рақамларига тақсимлашга улгурган.

Компания хатони аниқлаганидан кейин, мижоздан ноқонуний ўзлаштирилган пулларни қайтаришни талаб қилган. Август ойида суд биринчи қарорини чиқарди: аёл яқинда сотиб олган уйини сотиши ва тушган пулларни криптобиржага қайтариши шарт. Қолган пуллар бўйича суд қўшимча қарорни кейинроқ чиқариши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.