Афғонистон яна бир бор вертолётларни қайтаришни талаб қилди

Улашиш:

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида бўлиб ўтган пресс-конференцияда мамлакатнинг Мудофаа вазири Мавлави Муҳаммад Яқуб Мужоҳид Тожикистон ва Ўзбекистондан яна бир бор ҳарбий вертолётларни қайтаришни сўради.

Мудофаа вазири вертолётлар афғон халқига тегишли эканига урғу берган ва уларни қайтаришга ҳаракатлар давом этишини билдирган. Унинг сўзларига кўра АҚШ вертолётларнинг қайтарилишига қаршилик кўрсатмоқда. АҚШ аввалги ҳукуматга тегишли бўлган ҳарбий техника Афғонистон Ислом Амирлигига қайтарилмаслигини билдирган.

Халқаро ҳуқуқ бўйича мутахассисларнинг ҳам бу борада фикри иккига ажралган. Собиқ дипломат Фаҳим Коҳдамани амалдаги ҳукуматга халқаро ҳамжамият томонидан кафолатлар берилмагунча ушбу ҳарбий техника асло қайтарилиши мумкин эмас деса, сиёсий таҳлилчи Содиқ Шинвари вертолётлар ҳеч қандай шартларсиз Афғонистонга қайтарилиши кераклиги таъкидлайди.

Элатиб ўтамиз, Афғонистонда сиёсий режим ўзгариши вақтида 60 дан ортиқ вертолёт ва бошқа ҳарбий техника қўшни мамлакатлар ҳудудига олиб ўтилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.