Гегемон давлат нимадан афсусда?

Улашиш:

Америка Қўшма Штатларига Афғонистон томонидан бўлиб турган ҳамда кутилаётган таҳдидларни, мамлакатдаги вазият қандай тус олишини ҳал қилиш учун олти ой вақт бор, дейди АҚШ ҳарбий генерали Марк Милли.

Унинг сўзларига кўра, «Толибон» ҳаракати ва у билан боғлиқ бўлган гуруҳлар америка аскарлари мамлакатни тарк этиши ортидан ўз ҳарбий салоҳиятини ошириши учун кенг имкониятга эга бўлган.

Генераллар Милли ва Маккензи ҳамда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин президентга Афғонистонда 2500 дан 3000 гача аскарларни қолдиришни таклиф қилишгани ҳақида маълум қилмоқда.

Бироқ Америка раҳбари Жо Байден ҳеч қачон бу каби таклифлар бўлмаганлигини даъво қилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.