Брежневникига ўхшаш лимузин сотувда — 50 млн рубл сўрашмоқда

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

1973 йилда ишлаб чиқарилган камёб «ЗиЛ-117» машинаси сотувга қўйилди. Бу собиқ иттифоқ КП бош котиби Леонид Брежневни олиб юрган «ЗиЛ-114» лимузинининг енгилроқ ва чаққонроқ талқини.

Машина учун 50 млн рубл (813 минг доллар атрофида) сўрашмоқда.

Автомобил билан бирга тарихий ашёлар — сирена, мигалка ва алоқа воситалари қўшиб сотилмоқда. Машина 50 йиллик тарихи давомида 69 минг километр йўл босган, деб ёзди Avito. Сотувга қўйилган машина Симферополда турибди.

«ЗиЛ-117» — собиқ иттифоқ элитаси учун ишлаб чиқарилган илк седан. Туркумгача учта машинани қўшмаганда, жами 66 та шундай автомобил йиғилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг