Энг баланд овозли смартфон тақдим этилди

Чоп этиш

Чидамли смартфонлари билан тилга тушган Ulefone навбатдаги ўзгача смартфонини тақдим этди — Power Armor 16 Pro. Айтилишича, ҳеч қайси смартфон овозининг баландлиги бўйича бу смартфонга тенглаша олмайди — бунга жуда катта динамик ўрнатилган.

Power Armor 16 Pro динамигидан таралаётган овоз баландлиги 122 децибелгача етади. Бу JBL Charge 5 колонкасиники билан бир хил. Фарқи: смартфонда овоз кучайтиргични фақат фавқулодда вазиятларда, масалан, олис масофадан туриб ёрдам сўрашда ишлатиш мумкин.

Смартфоннинг яна бир афзаллиги — 9 600 мАс сиғимли аккумулятори.

Power Armor 16 Pro смартфонига 5,93 дюймли HD+ дисплей ўрнатилган, процессори — MediaTek Helio P22, Android 12 тизимида ишлайди. Смартфон IP68/69K стандарти бўйича ҳимояланган бўлиб, Американинг MIL-STD-810G ҳарбий стандарти талабларига жавоб беради.

Ulefone Power Armor 16 Pro нархи ҳозирча эълон қилинмаган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив