Журналист “Жиззах отчопари”да қурилган уйлар муаммосига раҳбарлар эътиборини қаратди

Улашиш:

Жиззах вилоят телерадиокомпанияси журналисти Дилмурод Абдураҳимов фейсбукдаги саҳифасида Шароф Рашидов туманида 2019-йилда фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйлар аҳолиси дуч келаётган муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратди.


Журналист постида #Бети_қотган_каттаконлар_ўқимасин хештегидан фойдаланган.

 

Постни ўзгаришсиз қуйида ўқишингиз мумкин.

 

Расмдаги каби кўп қаватли уйларнинг аянчли шароитини кўрсатавериб, очиғи, катталарнинг дийдасини қотириб, кўзидаги «қурт»ларини ўлдириб, бетаъсир қилиб қўйдик, шекилли...

Лекин... #АЙТМАСАМ_БЎЛМАЙДИ.

Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалласи, тўғрироғи, «Отчопар» мавзесидаги тўрт қаватли уйлардаги ўта хароб вазият аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти.

Минг марта, миллион марта айтилишига қарамай, уйларнинг биринчи қават пойдевор ва ертўла қисмларидаги нураб ётган деворларни таъмирлатиб бўлмаяпти. 

Тасвирлар — 4 қаватли 7-уйнинг аҳволи. 2019 йилда фойдаланишга топширилган уйлар бир йил ўтиб, 2020 йила шу аҳволга келган, йилдан йилга зах тортиб, нураб, тўкилиб боряпти. Фирмачи ака Бекзод буни парвойига ҳам келтирмай қўйганига ааанча бўлган. Лекин нега Ш.Рашидов туманидаги бошқарув-сервис компанияси, туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаевга қилинган мурожаатлар қумга тушган сувдай қаерга сингиб кетиши мумкин? Куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласида бу уйларга қайсидир бир валломат келиб, аҳволни кўрганми? 

Биринчи қаватда турадиган ҳамкасбим ҳатто мана шу масалада туманда муаммо ечилавермагач, 2023 йил давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳамид Ҳасановнинг қабулига ҳам 2-3 марта борди. Аммо «Бўлди, топшириқ бераман, сизга чиқишади, масалангизни ҳал қиламиз» деган жавоб олди, холос.

Туман мутасаддилари бу пайтларда мурожаатчининг телефон рақамини «чёрний»га тиқиб, бемалол юришган.

Агар журналист мурожаатига муносабат шу бўлса, оддий халқнинг сарсонгарчилигини бемалол тасаввур қилиш мумкин.

Хуллас, бизнинг айрим катталаримиз «оғзаки»дан «5». Амалда эса домонаям йўқ. 

Лекин бу ҳол қачонгача? Билганлар айтворсин, илтимос.

Ушбу пост остида қолдирилган изоҳлар ҳам анчагина қизиқарли.

Икболой Умарова

Айтмасангиз бўлмайди экан ростан дўстим. Қулаб тушган уйдан кейин х,ам кўзи очилмаяпди қурувчиларнинг. Новостройкадан уй олишга қўрқиб қолди кўпчилик. Аммо, камбагал шўрлик нима қилсин, ноилож кредитга олганда

Blogerlar Assotsatsiyasi

Тенгболи Жиззахда шу ноинсофлигларини килишмаса буларди курувчилар халкни уйлашсинеее

Умид қиламиз, масъуллар ушбу муаммоли масалага тез кунда ижобий ечим топадилар.

 

 

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.