Россияда ҳарбий комиссарлик ва ҳокимият бинолари ёқиб юборилмоқда

Улашиш:

Владимир Путин сафарбарлик эълон қилганидан сўнг, бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий комиссарлик ва маъмурият бинолари ёқиб юборилмоқда.

ОАВ томонидан 2022 йил 21 сентябрдан кейин содир бўлган ўт қўйишлар рўйхати ҳам тақдим қилинди.

Унга кўра, Санкт-Петербург, Нижний Новгород, Байкал орти ўлкаси, Оренбург, Амур, Хабаровск, Красноярск, Калининград вилоятлари ҳамда Мордовия Республикасида ҳарбий комиссарлик биноларига ўт қўйилган.

Шунингдек, Самара, Волгоград, Ленинград вилоятлари, Олтой минтақаси, Бошқирдистон Республикасидаги ҳокимлик ва маъмурий биноларга ўт қўйиш ҳолатлари кузатилган. Ушбу ҳодисаларда фуқаролар жабрланмагани айтилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.