АҚШ икки ҳудуд мустақиллигини тан олди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Россия Херсон ва Запорожье мустақиллигини эътироф этган бир паллада АҚШ қўл қовуштириб тургани йўқ: Тинч океанида жойлашган микродавлатлар — Кук ороллари ва Ниуэ суверенитетини тан олди. АҚШ ва Тинч океани орол-давлатлари саммитида Жо Байден тантанали равишда баёнот қилди.

«Тегишли маслаҳатлашувлардан сўнг Кук ороллари ва Ниуэни мустақил давлатлар, деб тан олишимизни ифтихор билан эълон қиламан. Шунингдек, минтақадаги энг яқин шерикларимиз — Микронезия Федератив Штатлари, Маршалл ороллари Республикаси ва Палау Республикаси билан эркин ассоциация битимлари бўйича музокаралар муваффақиятли якунига етишига умид боғлаганмиз», — деди Байден.

Маълумот учун: Кук ороллари (россиялик адмирал Иван Крузенштерн буюк британ денгиз саёҳатчиси Жеймс Кук шарафига номлаган) — 15 оролдан иборат архипелаг ва Ниуэ (орол) ўзини ўзи бошқарувчи давлат тузилмалари ҳисобланади ва Янги Зеландияга эркин боғланган давлатлар сирасига киради. Биргаликдаги аҳолиси сони — 20 минг киши атрофида.

Гарчи 50 га яқин давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатган бўлса-да, Кук оролларини аксарият мамлакатлар халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида тан олмаган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг