Олимлар йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган мамлакатларни санаб ўтишди

Улашиш:

Мутахассислар Цельсий бўйича 1,5 даража глобал исиш Тинч океанидаги баъзи ороллар учун ҳалокатли тугашидан огоҳлантирди.

Уларнинг сўзларига кўра, ушбу минтақа мамлакатлари анчадан буён шиддатли денгиз тўлқинлари, кучли циклонлар, узоқ давом этувчи қурғоқчилик ва ер ости сувларининг шўрланишидан азият чекиб, қишлоқ хўжалигига зарар етказмоқда. Бундан ташқари, денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли кўплаб ороллар сув остида қолмоқда. Олимларнинг фикрича, бу катаклизмлар содир бўлиши сайёра исиган сари тезлашади.

«Тинч океани ороллари, эҳтимол, глобал исишдан кўпроқ зарар кўради. Биз денгиз сатҳининг кўтарилишини кузатишда давом этамиз. Бу Кирибати, Вануату ва Соломон ороллари каби жойларни яшашга яроқсиз ҳолга келтиради», — деди Greenpeace Australia Pacific тадқиқотлари бўйича директори Никола Казуле.

Яқинда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Ер 2030 йилга келиб Цельсий бўйича ҳароратнинг охирги чегараси 1,5-2 даражадан ўтади.

Олимларнинг таъкидлашича, бу жараён бутун дунёга таъсир ўтказади ва уни беқарор ҳолга келтиради: ёмғир ва сув тошқини, қурғоқчилик ва денгиз сатҳининг кўтарилиши тез-тез кузатилади.

Мутахассислар 20-30 йил давомида сайёрадаги ҳароратни барқарорлаштириш учун дунёнинг барча мамлакатларини атмосферага буғхона газлари чиқарилишини камайтиришга чақиришди. Aкс ҳолда, экспертларнинг фикрича, инсоният глобал исишни сақлаб қололмайди, бу қишлоқ хўжалиги ва соғликка жиддий зарар етказади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.