МИБ аралашуви билан яна бир оила ярашди. Фарзандлар энди ота-она бағрида улғаяди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги ФИБ Жиззах туманлараро судининг 25.05.2022 йил кунги ижро ҳужжати келиб тушган.

Унга асосан қарздор Д.Хамрақулов ҳисобидан ундирувчи Ф.Хамрақулова фойдасига 2 нафар фарзандларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан, томонлар яъни қарздор ва ундирувчига бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилгандан кейин томонлар ярашишига эришилди. Ҳозирги кунда фарзандлар ота-онасининг бағрида улғайишмоқда.

Д.Исомова  -  Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.