Америкаликлар Байден ва Трампнинг президентликка қайта сайланишига қандай қарайди?

Улашиш:

Коллаж: AP Photo
Yahoo! томонидан YouGov тадқиқот ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган сўровномага кўра, америкаликларнинг 57 фоизи АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ва собиқ давлат раҳбари Дональд Трампнинг 2024 йилда президентликка қайта сайланишини истамайди.

Маълумотларга кўра, респондентларнинг 57 фоизи «Байден 2024 йилда яна президентликка номзод бўлиши керакми?» деган саволга салбий жавоб берган. Шу билан бирга, уларнинг 21 фоизи Байден қайта сайланиши керакми ёки йўқми, бу ҳақда аниқ билмаслигини айтган бўлса, 22 фоизи унинг қайта сайланишини қўллаб-қувватлаган.

Худди шундай ҳолат Трамп билан ҳам кузатилган. Сўровнома иштирокчиларининг 57 фоизи Трамп президентлик пойгасида қатнашмаслиги керак, деб ҳисоблайди, аммо респондентларнинг 29 фоизи унинг номзодини қўллаб-қувватлаган ва фақат 14 фоизи саволга ишонч билан жавоб бера олмаслигини билдирган.

Маълумот учун, сўровнома 13—17 октябрь кунлари ўтказилди. Унда 1629 нафар америкалик иштирок этди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.