Тошкент жамоат транспортида йўл чипталарини онлайн харид қилиш мумкин бўлади

Улашиш:

Жорий йилда Транспорт вазирлиги вилоятлар учун мингта автобус ва Тошкент учун 200 та BYD электробуслар сотиб олиши керак. Шунингдек, метрополитен учун 12 та поезд сотиб олиш режалаштирилган.  

Режалар ҳақида гапирар экан, Транспорт вазири Илҳом Махкамов президент жамоат транспортида йўл ҳақини тўлашда нақд пулдан халос бўлиш вазифасини қўйганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, йил охиригача электрон чипталарни онлайн харид қилиш имконияти пайдо бўлиши керак. Аввало, бу пойтахтда, кейин эса вилоятларда амалга оширилади.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.