Фарғонадаги АЁҚШда ёнғин: бир киши ҳалок бўлди, тўрт нафар киши жароҳатланди

Улашиш:

17 декабрь куни соат 13:43 да Фарғона шаҳри, “Янгийўл” маҳалласида жойлашган кўп ёнилғили автозаправка шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, суюлтирилган газ тўкиш жараёнида техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабабли чақнаш содир бўлиб, ёнғинга сабаб бўлган. Қутқарувчилар 13:47 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин 14:02 да ўраб олиниб, 14:12 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди. Тўрт киши турли даражада тан жароҳати олган, саккиз киши тиббиёт ходимлари назоратига олинган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, ФВБ ходимлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.