2025-2026-ўқув йили учун Ўзбекистонда олий ва профессионал таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 732,4 минг нафарни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 161 мингта (яъни 18%) кам.
2024 йилда бу кўрсаткич 894,2 минг нафарни ташкил этган эди.
Абитуриентларда 26 июнь соат 23:59 га қадар тест синовида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш имкони мавжуд. Тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлар имтиҳонларга қўйилмайди.
Рўйхатдан ўтиш тиллари бўйича тақсимот:
Ўзбек тилида — 644 минг нафар
Рус тилида — 71,4 минг нафар
Қорақалпоқ тилида — 14,9 минг нафар
Бошқа тилларда — 1,9 минг нафар

Гендер бўйича тақсимот:
Йигитлар — 346,2 минг
Қизлар — 386,1 минг