Сеулда Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтидаги тиқилинч оқибатида 120 киши вафот этди

Улашиш:

Сеулда Хеллоуин байрамини нишонлаш пайтида тиқилинч сабаб 50 га яқин одам юрак хуружига учрагани ҳақида хабар берилган эди. Yonhap агентлигининг фавқулодда хизматларга таяниб маълум қилишича, 120 вафот этган ва 100 киши жароҳатланган.

Фавқулодда хизматлар 100 га яқин қурбонлар ҳақида хабар берган. 80 дан ортиқ одам нафас олишда муаммоларга дуч келиб, 50 нафарида юрак хуружи кузатилган. Улардан 21 нафари шифохонага етказилган. Касалхонага ётқизилганларнинг аксарияти аёллар, улар орасида 10 ёшли қиз ҳам бор.

KBS’нинг сўнгги маълумотларига кўра, шифокорлар иккита ўлимни қайд этган. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда тарқалган воқеа жойидан олинган видеода йўлда полиэтилен пакетларда ётган жасадларни кўриш мумкин, тахминларга кўра, бу юрак хуружидан вафот этганларнинг жасадлари.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.