АҚШда лотереяга 2 млрд 40 млн доллар ютуқ чиқди

Улашиш:

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи киши Powerball лотереясида жекпотни ютиб, миллиардерга айланди.
2 млрд 40 млн доллар (солиққача) — бахтли чипта соҳиби шунча ютди. Чипта Лос-Анжелес шимоли-шарқидаги Алтадена автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида харид қилинган. Ушбу шохобча эгасига ҳам 1 млн доллар улуш берилади.

Янги миллиардер кимлиги ҳозирча номаълум, бироқ Калифорния штати қонун-қоидаларига кўра, унинг номи ошкор этилиши шарт.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.