Ўзбекистонда хотин хизмати қанчага баҳоланади?

Улашиш:

Ўзбекистонда хотин хизмати қанчага баҳоланиши ҳисоблаб чиқилган. Фараз қилинг, меҳрибон эр ўз хотинини уй-рўзғор ишларидан озод қилиб, бу учун махсус одам ёлласа-а? Хўш, бу қанчага тушаркан? Таниқли бизнес леди Нодира Воҳидова бу каби хизматлар нархини Тошкент мисолида ҳисоблаб чиққан.  

Мазкур кичик тадқиқот “Истеъмолчи.уз.” ҳамжамиятида чоп қилинган. Тахминий ҳисоб-китоб икки болали (7 ва 2 ёш) уй бекасига нисбатан ишлаб чиқилган.

Уй бекасининг бир ойлик меҳнати қанчага тушади?

  • Квартирани тозалаш – 8 соатга 20 доллар, демак, 1 соати 2,5 долларга тушаркан
  • Овқат пишириш – 4 соатга 10 доллар, 1 соати 2,5 доллардан
  • Энагалик – ойига 250 доллар
  • Репетиторлик – 1 соатга 5 доллар

Натижа:

  • Ҳар ҳафта уйни тозалаш – 20 доллардан * ҳафтада 4 марта = 80 доллар
  • Уйда тозаликни сақлаш – 26 кун * 1 соат * 2,5 доллардан = 65 доллар
  • Овқат пишириш– 30 кун 2,5 доллардан = 75 доллар
  • Болаларга қараш – 250 доллар
  • Болалар билан уй вазифаларни бажариш – 24 кун * 1 соат * 5 доллардан = 120 доллар

Жами: 80+65+75+250+120 = 590 доллар

Интим хизматлар ва бола туғиш ҳисобга олинмаган ва улар “муҳаббат туфайли” номдаги устунга киритилган. Оқибатда, агарда аёл бошқа бировнинг қўилда ишлаб, уй-рўзғор ишларини бажарадиган бўлса,   бир ойда 500 доллар оларкан. Аслида эса – унга бир тийин   ҳам берилмайди. Ўзига қарашга ва кийим олишга пул берилса ҳам – катта гап...

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.