Полша ҳудудига иккита ракета бориб тушди — икки киши ҳалок бўлган

Улашиш:

Полшанинг Украина билан чегарадош ҳудудига иккита ракета бориб тушди. Мамлакат бош вазири Матеуш Моравецкий ҳукуматнинг хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси фавқулодда йиғилишини чақирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ракета тушган жой Люблин шаҳри яқинидаги дон қуритгичлар. Икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Полша қутқарув хизматлари ракета тушган жой Пшеводов қишлоғи эканини тасдиқлади.

Томашув-Любелский аэродромидан Полша ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари осмонга кўтарилган. Воқеа жойига армия ва прокуратура етиб келган, дейилади Visegrad хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.