Ислом Каримовнинг ўғли судга мерос бўйича даъво аризаси киритди

Улашиш:

Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримовага нисбатан судга мерос бўйича даъво аризаси киритди.

Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди Пётр Исломович Каримовнинг Ўзбекистон биринчи президентининг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримовага нисбатан даъвосини кўриб чиқади.

26 июнга белгиланган суд тўғрисидаги маълумот Олий суд сайтининг суд мажлислари жадваллари бўлимида жойлаштирилган.

ислом каримов, пётр каримов, татьяна каримова

Жадвалдаги маълумотларга кўра, кўриб чиқилаётган иш «ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низоларга» тегишли.

Пётр Каримов Ислом Каримов ва Наталя Кучманинг турмушидан бўлган ўғли, ҳозирда Россиянинг Москва вилоятида яшайди, деб ёзади ОАВ.

Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрда вафот этган. Унинг Татьяна Каримова билан турмушидан икки қизи — Гулнора ва Лола бор. Биринчи президентнинг расмий таржимаи ҳолида унинг уч фарзанди борлиги айтилади
.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.