Харид қилиш чоғида аксарият аёллар йўл қўядиган 10 та хато

Улашиш:

Фото: Pinterest

Ҳар бир аёл ёмон кайфиятда дўконга бормаслик кераклигини яхши билади, чунки гардеробдаги кераксиз нарсалар сони сезиларли даражада ошиши мумкин. Бу онлайн харидларга ҳам тегишли, деб ёзади «Новий очаг».

Жуда кўп дўкон айланиш


Ҳақиқатан ҳам замонавий аёллар комбинация учун бир нечта брендлар орасидан кийимлар харид қилади. Бу зерикарли бўлиб туйилиши мумкин, лекин биргина дизайнер ёки бренднинг буюмлари ҳам бир-бирига жуда мос тушади. Агар буни ўзингиз эслатмасангиз, уларни тури брендга тегишли эканини ҳеч ким билмайди.

Ноўрин нарсаларга сармоя киритиш

Минг кишидан фақат биттаси иккита бир хил қора шимни ажрата олади. Сифатли гардеробнинг асоси катта харажатларни талаб қилмайди. Шунинг учун бирон бир нарсага сармоя киритишга тайёр бўлсангиз, бу борада сумкалар яхши танлов.

Оммавий бозорга шубҳа билан қараш

Ишлаб чиқариш учун ажойиб хусусиятга эга бўлган оммавий бозор брендлари мавжуд. Шунинг учун оммавий бозор ассортиментини иложи борича диққат билан ўрганиш лозим. Мукаммал кўринишнинг сири оддий: замонавий, қулай ҳамда сифатли кийимлар танлови.

Нақшли ва ранг-баранг кийимлар харид қилиш

Ҳар ким ўзига қайси ранг кўпроқ мос келишини билади, масалан, йўл-йўл либосда ажойиб тарзда кўринади, лекин гулли либос образга путур етказиши мумкин. Гардеробни сунъий равишда бойитишга уринманг — фақат ўзингизга мос келадиган нарсалар сотиб олинг. Ўта кўп нақшли ва ярашмаган рангдаги либослар шунчаки гардеробда жой эгаллайди.

Мос келмайдиган, аммо замонавий кийимлар харид қилиш

Урфга кирган янги моделдаги либослар ҳаммага ҳам бирдек ярашавермайди. Улар бошқаларда чиройли кўриниши мумкин, лекин сизнинг қоматингиз учун мос эмас. Бу янги нарсаларни синаб кўрмаслик керак дегани эмас, лекин унутмангки, мода ва тенденциялар харидларни бошқармаслиги керак.

Фақат қиммат либосларни харид қилиб, қомат учун мослаш

Замонавий ҳамда қимматбаҳо либосларни харид қилиш чоғида яна бир кўп учрайдиган хато бор. Бу ҳам бўлса, унинг ўлчами билан боғлиқ. Либос жуда ҳам ёқиб қолгани учун харид қилинади ва сўнгра тикувчига мурожаат қилиб, ундан ўзгартириб бериш илтимос қилинади. Натижада моддий томондан кўпроқ пул сарфланади. Либос ҳам бир қанча ўзгаришлар эвазига аввалги кўринишини йўқотади.

Пойабзалга кўп пул сарфлаш, сумкаларга эса кам

Аслида ҳамма нарса тескари бўлиши керак: биз пойабзалда юрамиз, сумкалар эса камдан-кам ҳолларда эскиради, бу уларнинг умрини сезиларли даражада оширади. Пойабзаллар тез-тез харид қилингани учун ҳам ҳар доим яхши сумка танлаш тавсия этилади.

Арзон тақинчоқларни кўп сотиб олиш

Бугунги кунда юқори сифатли заргарлик буюмлари брендини топиш қийин эмас. Эскирган, хунук ва очиқчасига арзон заргарлик буюмлари ҳар қандай замонавий образни ўлдириши мумкин.

Белбоғлар фақат кийимни ушлаб туриш учун керакми?

Белбоғлар фақат гардеробнинг ёрдамчи элементи эмас, уларга кўпроқ заргарлик буюмлари каби муносабатда бўлиш керак. Шунинг учун арзон белбоғларни сотиб олишдан бош тортиш ва юқори сифатлиларга устунлик бериш яхшироқ. Ҳа, улар арзон эмас, лекин пул сарфлашга арзийди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.