Чойхонада ўғрилик қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Улашиш:

И.Сатторов (исми шарифи ўзгартирилган) спиртли ичимликдан маст ҳолатда Жиззах шаҳар Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қудуқча” номли чойхонанинг ёнига келиб, ушбу чойхонада қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги, атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, чойхона ошхонаси эшигини зарб билан тортиш орқали бузиб, ғайриқонуний равишда кириб, чойхона ичидаги нархи 25.000 сўмдан бўлган жами 100.000 сўмлик 4 дона кичик қозонни, нархи 150.000 сўмдан бўлган жами 300.000 сўмлик 2 дона катта қозонни олиб чиқиб, сўнг чойхонага қайтиб келиб, чойхона залига эшикка ўрнатилган қулфни зарб билан тортиш орқали бузиб кириб, шу жойда қурилиш ишларини олиб бораётган Б.Баратовга тегишли бўлган нархи 800.000 сўм бўлган 1 дона “ЕРА” номли перфараторни, нархи 200.000 сўмлик бўёқ сепадиган аппаратни, нархи 60.000 сўмлик универсал калит (ключ)ни, нархи 150.000 сўмлик қурилиш материалларини кесувчи жамланмани ва К.Камоловга тегишли бўлган нархи 350.000 сўм бўлган 1 дона “Орёль” номли дрель ҳамда нархи 500.000 сўм бўлган 1 дона электр арра ускуналарини ҳамда А.Алиевга тегишли бўлган нархи 100.000 сўмлик эркаклар нимчасини, жами 2.560.000 сўмлик мулкни ўғирлаб чиқиб, 1 дона “ЕРА” номли перфараторни Т.Ғаффаровга 50.000 сўм эвазига, 1 дона катта қозонни Б.Болиевга 100.000 сўм эвазига, қолган жиҳозларни нотаниш шахсларга арзон нархларда сотиб юбориб, пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Суд томонидан И.Сатторов Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, И.Сатторовга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Лутфулла Мамаражабов

Жиззах вилоят судининг судьяси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.