Жиззахда жазони ўташ вақтида қайта ўғирлик қилган рецидивист яна 5 йил умрини қамоқда ўтказадиган бўлди

Улашиш:

Толипов Сарвар Умирович (Ф.И.Ш ўзгартирилган) хавфли  рецидивист бўла туриб ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилишга уринди.

Воқеа 2020 йил 23 июндан 24 июнга ўтар кечаси Шароф Рашидов тумани, “Учтепа” маҳалласида содир бўлди. Шу куни Мустақиллик кўчасида жойлашган бинода тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Н.Қобилов ва О.Олимовларга тегишли бўлган “компьютер хизматлари ва телефон созлаш” устахонасига ғайриқонуний равишда эшикни бузиш йўли билан киради.

Н.Қобиловга тегишли бўлган ўртача бозор баҳоси 500.000 сўм бўлган бир дона ишчи ҳолатидаги “LG” русумли “Флатрон” номли монитор, ўртача бозор баҳоси 1.500.000 сўмлик бир дона ишчи ҳолатидаги “AVTЕCH” русумли процессор, бир дона 100.000 сўмлик клавиатура, бир дона ишчи ҳолатидаги ўртача бозор баҳоси 300.000 сўмлик ZTE телефон аппарати, О.Олимовга тегишли бўлган бир дона
650.000 сўмлик LK 898D русумли қуритиш аппарати, бир дона 80.000 сўмлик “тестр” ток ўлчагич аппарати, 6 дона 60.000 сўмлик “USB” кабеллари, 2 дона 20.000 сўмлик сим-карта адаптерини, 5 дона 75.000 сўмлик “5С” маркали “Нокиа” русумли телефон аппаратлари учун қувват батареяси, 3 дона 45.000 сўмлик қулоқчин, бир дона ўртача баҳоси 80.000 сўм бўлган “Fly” русумли телефон аппарати, бир дона 300.000 сўмлик “Нокиа 5230” русумли телефон аппарати, бир дона бетон тешиш ускунаси ўқи ва бир дона текислик ўлчагични ўғирлаган.

С.Толипов муқаддам ўғирлик жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, унга суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоси тайинланганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ахлоқан тузалиш йўлига ўтмасдан, жазони ўташ даври мобайнида қасддан яна оғир ва айнан шу турдаги жиноят содир этган.

Толипов Сарвар Умирович Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Ғиёсиддин Ялгашев - Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман судининг раиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.