Арнасойда солиқчилар тадбиркорларга кўмак кўрсатиши натижасида 5 та корхона фаолиятини тиклади

Улашиш:

Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ходимлари томонидан жорий йилда “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида янги очилган 154 та тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган ҳолда раҳбар ва ҳисобчилар билан учрашиб, уларга солиқ маъмурчилиги юзасидан тушунтиришлар бериш билан бирга, ҳисобот тақдим қилиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари 1248 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, 620 та тадбиркорлик субъектларига солиқчилар томонидан амалий ёрдам берилган.

Иқтисодий қийинчилик сабабли 206 та фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг юридик манзилига борган ҳолда ўрганишлар ўтказилиб, ушбу корхоналарни ўрганиш натижасида 5 та фаолиятсиз корхоналарни тиклаш истаги борлиги аниқланиб, ҳозирда фаолиятини қайта тиклашга ва фаолиятини юргизишга кўмаклашилмоқда.

 

Жумладан, “RAIMOV MUXRIDDIN 2020” MCHJ раҳбари Мухриддин   Раимов 2020 йил 19 август куни давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, айланма маблағлари етишмаслиги ва янги тадбиркор бўлганлиги, тажрибаси камлиги сабабли фаолиятини юритишда қийинчиликларга учраб фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

 

Айни пайтда мазкур савдо шаҳобчасида 4 нафар ходим доимий ишламоқда. Жамият туман марказидан 20 км узоқликдаги Дўстлик МФЙ худудида қурилиш моллари савдоси фаолиятини йўлга қўйиб, асосий фаолиятидан ташқари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида стол тенниси ҳам ўрнатилган. Бундан ташқари аёллар гўзаллик салони, компьютер хизмати фаолиятларини йўлга қўйилган.

Арнасой туман ДСИ ходимлари томонидан берилган маслаҳатлар натижасида имтиёзли 100 млн сўм кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳозирда фаолиятини қайта бошлади.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.