Telegramда эҳтиёт бўлинг! Сизни қаердан топишни билишади...

Улашиш:

Ҳакерлар одамлар қаердалигини Telegram орқали аниқ топишмоқда. «Т1 Интеграция» хавфсизлик бўлими раҳбари Валерий Степанов «Прайм»га берган интервюсида бу хавфдан огоҳлантирди.

Степановнинг айтишича, Telegram мессенжеридаги «Найти людей рядом» («Яқиндаги одамларни топиш») функциясига ҳакерлар скрипт (кичик дастур) ёзишди: у одамларнинг қаердалигини аниқ топиб беради. Бундан ташқари, WhatsApp орқали ҳам ҳакерлар фойдаланувчилар ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларни тўплашлари мумкин, деди мутахассис.

Киберфирибгарлар смартфоннинг жойлашуви тўғрисида маълумот олиш учун спам ва ботлар йўллашлари, банк маълумотларини ўғирлашлари мумкин. Степанов геолокацияни фақат жуда зарур ҳолларда ёқиш кераклигини таъкидлаб, икки босқичли аутентификациядан фойдаланишни тавсия қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.