Ҳозирги ва келажакдаги «растаможка»: четдан машина олиб кириш қанчага тушади? (видео)

Улашиш:

Тахминан 2 йил аввалги четдан Ўзбекистонга машина олиб кириш бўйича айрим нарсалар ўзгарган. Ўзгариш асосан акциз солиғининг йўқолиши билан боғлиқ. Нархга катта таъсир қиладиган ҳам айнан шу эди, ҳозир бу йўқолган.

Аммо унинг ўрнига яхшигина утилизация йиғими бор. Умуман олганда, айтарли ҳеч нима ўзгармаган. Четдан машина олиб кириш учун божхона қийматидан ташқари яна шунча миқдорда пул тўлашга мажбурсиз.

Алоҳида қайд этиш керак, бундай божлар ҳамма давлат учун ҳам бир хил эмас. Масалан, Россиядан бемалол растаможкасиз олиб кирсангиз бўлади. Божхоначиларда ана шундай давлатлардан 49 тасининг рўйхати бор. Агар шу рўйхатдаги мамлакатлардан автоулов сотиб олсангиз, қимматга тушмайсиз.

Аммо бошқа ҳолларда 2 баравардан ортиқ бож ва солиқ тўлашга мажбур бўласиз. Яқин келажакда божхона божи 2 баравар арзонлаштирилиши мумкин. Аммо деярли катта ўзгариш бўлмайди.

Zed News канали ҳозирги ва келажакдаги растаможка миқдорини ҳисоблаб, иккаласининг фарқини кўриб чиқди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.