Буни билишингиз керак: Музқаймоқ таркибидаги энг хавфли таркибий қисмнинг номи нима?

Улашиш:

Музқаймоқ танлашда унинг ёрлиғига эътибор беришингиз ва ушбу хавфли таркибий қисмни ўз ичига олган ширинликлардан қочишингиз керак. Бунинг ўрнига сунъий консервантлар ва бўёқлар қўшилмаган, табиий ингредиентлардан тайёрланган музқаймоқ танланг, деб ёзади The Voice Mag нашри.

Музқаймоқни яхши кўрамиз, айниқса, иссиқда. Аммо баъзи ширинликлар узоқ муддат туриб қолса, соғлиққа зарар етказиши мумкин ва бунга трансёғлар сабаб бўлади.

Трансёғлар — суюқ ёғларни гидрогенлаш жараёни орқали қайта ишланганида уларнинг тузилишини ўзгартирадиган ёғларнинг бир тури. Трансёғлар озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатини оширади ва уларнинг тузилишини яхшилайди, шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашда кенг қўлланилади. Бироқ трансёғлари юрак касалликлари, диабет, семизлик ва бошқа жиддий касалликлар учун асосий хавф омилидир.

Музқаймоқ таркибида ҳам трансёғлар бўлиши мумкин. Афсуски, ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаммаси ҳам ширинликни фақат қаймоқ ва шакар асосида тайёрлашни бирламчи ҳисобламайди.

Музқаймоқ таркибида трансёғлар борлигини маҳсулот ёрлиғидаги ингредиентлар рўйхатини ўқиб билиб олса бўлади. Трансёғлар “қисман водородланган ёғлар” ёки “водородланган ёғлар” деб номланиши мумкин.

Бундан ташқари, трансёғлар “тозаланган ёғлар”, “қаттиқ ёғлар” ёки “ўзгартирилган ёғлар” каби сифатлар остида ниқобланган бўлади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.