Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири сифатида эътироф этилди

Улашиш:

Дунёдаги соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари бўйича етакчи компанияси - International SOS мамлакатларнинг одамлар ҳаёти учун хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди.

Унда Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири дея қайд этилган. Шу тариқа мамлакат АҚШ, Испания, Швеция, Буюк Британия, Қатар, Франция каби давлатлар билан бир рўйхатдан жой олди.

«Зўравонлик жиноятлари даражаси жуда паст. Ҳеч қандай сиёсий тазйиқ, фуқароларнинг тартибсизликлари ва чет элликларга нисбатан диний ёки ирқий тажовуз кузатилмайди. Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали ва инфратузилма мустаҳкам. Транспорт хизматлари юқори стандартларга эга, хавфсизлик қоидалари кучли ва фақат вақти-вақти билангина саёҳатлар тўхтатилиши мумкин». Мазкур ҳисоботда хавфсизлик даражаси юқори бўлган мамлакатларга ана шундай таъриф берилган.

International SOS энг хавфли давлатлар сифатида Афғонистон, Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Яман ва Украинани қайд этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.