Криштиану Роналду "Ал-Насср" таркибидаги дебютини бирорта легионер жамоани тарк этмагунигача ўтказа олмайди.
Саудия Арабистони чемпионатида хорижлик футболчиларга чеклов қўйилган. Унга кўра бир жамоада 8 нафар легионер бўлиши мумкин. Роналду риёдликлар таркибдаги 9-хорижлик ўйинчи ҳисобланади.
"Ал-Насср" бўш ўрин йўғлиги сабабли ҳали Роналдуни рўйхатдан ўтказмаган. Кимдир трансфер қилиниши ёки икки томонлама шартномани бекор қилиб, клубни тарк этиши керак. Футболчиларнинг кетиши борасида музокаралар олиб бориляпти, лекин ҳозирча якуний босқичга етиб боргани йўқ.
"Ал-Насср" таркибида қуйидаги хорижлик ўйинчилар тўп тепмоқда: дарвозабон Давид Оспина, ҳимоячилар Гислен Конан ва Альваро Гонсалес, ярим ҳимоячилар Луис Густаво, Жалолиддин Машарипов, Гонсало Мартинес ва Талиска, шунингдек ҳужумчи Венсан Абубакар.