Шуҳрат Абдураҳмонов «якшанба мажлиси»да туман ҳокимини ишдан олди

Улашиш:

10 декабрь, якшанба куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва Президент маслаҳатчиси ўринбосари иштирокида Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими қарорига асосан туман ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Серобиддин Исмоиловни вазифасидан озод этиш масаласи кўриб чиқилган.

Йиғилишда, депутатлар томонидан тасдиқланган ҳолда, туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариш эса, бугунгача туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳожиакбар Умаровга топширилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.