Жиззахда аёлдан шахсий суратларини тарқатмаслик учун пул сўраган йигит ушланди

Улашиш:

Йигит ўзидан 11 ёш катта аёл билан ижтимоий тармоқларда танишиб, бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеоларини қўлга киритган.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аёлдан шахсий суратларини тарқатмаслик учун пул сўраган 21 ёшли йигит ушланди.

Маълум бўлишича, 1992 йилда туғилган М.С. ариза билан мурожаат қилиб, у билан ижтимоий тармоқларда танишган шахс бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган тасвирларни тарқатиб юбормаслик эвазига 500 доллар талаб қилаётганини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган М.М. эканлиги аниқланган.

М.М. талаб қилинган пулларни олиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.