BMB Za’faron бренди остида Жиззахда етиштирилаётган заъфарон Германия, Швеция ва Туркманистон бозорларига етказиб берилади

Улашиш:

BMB Trade Group маҳсулотларини Германия, Швеция ҳамда Туркманистон бозорларига етказиб бериш истиқболлари муҳокама қилинди.

BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Набижон Қосимов, Швециядаги муваққат ишлари вакили Нодир Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Акмалжон Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ҳамда Германия, Швеция ҳамда Туркманистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг мазкур даватлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари таъкидлаганидек, BMB Za’faron бренди остида етиштирилган юқори сифатли заъфарон маҳсулотлари ушбу мамлакатлар бозорларида юқори талабга эгадир.
Хусусан, Германия ва Швециядаги фармацевтика ва косметология компаниялари доривор заъфаронга катта қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, германиялик ва швед истеъмолчилари орасида бошқа доривор ўсимликлар ҳамда қуритилган меваларга нисбатан юқори талабга эга.
Ўз навбатида, Туркманистон бозорларида ҳам мамлактимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларига қизиқиш юқори.
Музокаралар якунига кўра, BMB Trade Group ва мазкур давлатлар ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида экспорт лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.